Нукус гарнизонида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давра суҳбати ўтказилди

Ҳарбий тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, соҳада жиноятчилик ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Нукус гарнизонидаги Маънавият ва маърифат марказида “Биз коррупцияга қаршимиз!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Профилактик тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов, Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Фахриддин Бегашев, ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Мутахассислар ўз маърузаларида коррупция ва жиноятчилик нафақат бир ёки бир неча шахснинг умрини барбод қилиши, балки бутун миллатнинг, давлатнинг кушандасига айланиши мумкин эканлигини ўз маърузаларида айтиб ўтишди.

Дарвоқе, инсоният оламида шундай иллат борки, у маълум бир соҳанинг эмас, балки бутун жамият тараққиётининг ривожи учун тўсқинлик қила олади. Мамлакатни ичкарисидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Бу иллат туфайли кўплаб давлатлар инқирозга учрагани тарихдан маълум.

Тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган вакиллари ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси кодекслари, қонун ҳужжатлари, Умумҳарбий низомлар ҳамда раҳбарий ҳужжатлар талабларини етказиб, ҳуқуқий билимларини оширишга ҳисса қўшди.

Учрашув сўнгида мавзуга иштирокчиларга оид видео фильм намойиш этилди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати