Нукус ва Хўжайлидаги боғчаларда байрам нафаси

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги,  Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги,  Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликларга тайёрлаш маркази ҳамкорлигида Нукус шаҳри ва Хўжайли туманидаги 27- ва 17-сонли мактабгача таълим муассасаларида “Биз бахтли болалармиз!”  шиори остида тадбирлар ташкил этилди.

????????????????????????????????????
????????????????????????????????????
????????????????????????????????????

Муассасалар фаолияти билан яқиндан танишган меҳмонлар боғча ҳовлисида тарбияланувчилар томонидан тайёрланган қўшиқ ва рақслардан баҳраманд бўлишди. Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликларга тайёрлаш маркази курсантлари эса болакайлар диққатига қўл жанги элементларини кўрсатиб беришди.

????????????????????????????????????
????????????????????????????????????

Ҳарбий либос кийган акаларининг чиқишларидан қувончга тўлган ўғил-қизларда байрам бир олам таассуротлар қолдирди. Айниқса, меҳмонларнинг самимий тилакларга бой дил сўзлари ва эсдалик совғалар болалар байрамига муносиб туҳфа бўлди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати