Урганчда ёшлар ва ҳарбийлар “Шараф лента”ларни тарқатмоқда

Урганч шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган ҳамюртларимизга эҳтиром рамзи сифатида “Шараф лентаси”ни улашиш акцияси бошланди.

 

Урганч шаҳридаги истироҳат боғида бошланган ушбу акцияда гарнизондаги куч тузилмалари вакиллари, ўқувчи ёшлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат ва Қуролли Кучлар фахрийлари қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, “Шараф лентаси” тинчлик учун, бугунги фаровон кунлар учун курашган аждодларимизга нисбатан юртдошларимизда яна бир бор фахр-ифтихор туйғусини ошириш, бу йўлда заҳмат чекканларнинг меҳнати улуғ, жон берганларнинг хотираси азиз эканлигини намойиш этишдан иборат. Ушбу ленталар Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангига бўялгани билан ҳар биримиз учун янада аҳамиятли, янада қадрли бўлмоғи зарур.

Акциялар Хоразм вилоятининг турли туманларида ўзгача руҳда ўтказилиши режалаштирилган.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати