Қорақалпоғистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўринбой Абдуллаев

Оддий аскар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (24.03.1945).

1912 йилнинг 18 апрелида ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги Боғёб қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. Бошланғич маълумотга ега бўлган Ўринбой ота Aбдуллаев маҳаллий колхозга ишга кирди.

Ўринбой Aбдуллаев армияга 1943 йилнинг январида чақирилган бўлиб, 1943 йилнинг май ойиданоқ фронтда жангга кирган.

1944 йил 18 июлга ўтар кечаси катта сержант Хакимян Раҳимович Aхметгалин бошчилигидаги ўн кишилик гуруҳ билан Ўринбой Aбдуллаев фронт чизиғига жўнатилди.

Латвиянинг Лудза шаҳри яқинида разведка гуруҳи қамалда қолиб, душманнинг устун кучлари билан жангга киради, гуруҳ Сунуплява қишлоғи яқинида жойлашган стратегик жиҳатдан муҳим бўлган 144-тепаликни анча вақтгача қўлдан бермайди. Aксарият бутун гуруҳни бу жангда ҳалок бўлган деб ҳисоблайди…

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги Фармони билан “Фашист босқинчиларига қарши курашиш мобайнида қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги, ҳамда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун”, оддий аскар Ўринбой Aбдуллаев Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган (вафотидан сўнг).

Бироқ, контузия олган Ўринбой Aбдуллаевни 144-тепаликда жангдан кейин фашистлар асирга олган. Натижада у Магдебург яқинидаги концлагерга келтирилади.

Урушдан кейин Ўринбой Aбдуллаев Уфага келади, бироқ Ватан соғинчи уни Қорақалпоғистонга қайтишга ундайди. Уйга қайтиб у колхозда ишлайди.

Урушдан кейин илк маротаба Ўринбой Aбдуллаев жанг олиб борган ўша 144-тепаликка 1962 йилнинг май ойида, кейинчалик эса такроран 1963 йилнинг 10 ноябрида келади.

Ўринбой Aбдуллайев 1989 йилнинг 15 августида вафот этди.

Мақола архив маълумотлар асосида тайёрланди.