Ҳарбийлар оилалари қорақалпоқ халқининг тарихи билан юзлашди

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирининг ташаббуси билан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун шаҳарда жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига экскурсия ташкил этилди.

Тарих билан юзлашган оилалар бу ердага кўплаб экспозициялардан баҳраманд бўлиб, Қорақалпоғистон халқининг бой тарихий мероси, миллий маданияти, санъати, анъанаси, ҳудуднинг ўзирга хос ва бетакрор флора ҳамда фаунасини акс эттирувчи экспонатлар билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон халқининг тарихини, санъат асарларини ўзида жамлаб, 90 йилга яқин вақт ичида хизмат қилиб келаётган Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги “2017-2018 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2019 йилнинг август ойида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи номи берилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазмунли ўтган экскурсия иштирокчиларда ўзгача таассуротлар қолдирди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати