ДИҚҚАТ! Нукус гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўсиб келаётган ёш авлоднинг камолоти йўлида илгари сурган 5 та муҳим ташаббусини ҳаётга кенг татбиқ этиш, Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим олиши, ўқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг дунёқараши ва ақлий заковатини юксалтириш мақсадида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг ташаббуси билан Нукус гарнизонидаги 1-сон ҳарбий шаҳарчасида биринчи маротаба “Ментал арифметика” бўйича ўқув курслари йўлга қўйилди.

Шунингдек, тўгараклар математика, инглиз тили ҳамда рус тили фанларидан ҳам олиб борилади.

Фарзандларингиз келажагига бефарқ бўлманг! Уларнинг таълим ва тарбиясига эътибор қаратинг.

Ўқув курслари ҳақидаги маълумотларни қуйида олишингиз мумкин.

  1. Ментал арифметика (рус синф) – Чоршанба ва Шанба соат 10.00 -12.00 гача. Сешанба ва Пайшанба соат 14.00-16.00 гача. Нархи 80.000 (саксон минг) сўм. Раҳбар – Тажибаева Жаннат Жамалитдиновна, тел.: (93) 561-68-33.
  2. Ментал арифметика (ўзбек синф) – Чоршанба ва Шанба соат 09.00-11.00 гача ва 14.00-16.00 гача. Нархи 80.000 (саксон минг) сўм. Раҳбар –Турсынбаева Инкар Тенелбаевна, тел.: (99)452-60-09.
  3. Математика (ўзбек синф) – Душанба, Чоршанба ва Жума кунлари соат 14.00-17.00 гача ва 17.00-19.00 гача. Нархи – 90.000 (тўқсон минг) сўм. Раҳбар – Далиев Шахрут Абдизоирович, тел.: (99) 861-08-14.
  4. Инглиз тили (ўзбек синф) – Сешанба, Пайшанба ва Шанба кунлари соат 14.00-17.00 гача ва 17.00-19.00 гача. Нархи – 90.000 (тўқсон минг) сўм. Раҳбар – Далиев Шахрут Абдизоирович, тел.: (99) 861-08-14.
  5. Инглиз тили (рус синф) – Сешанба, Жума ва Шанба кунлари соат 14.00-16.00 гача. Нархи – 50.000 (эллик минг) сўм. Раҳбар – Қалбаева Гульраўшан Қуўат қизи, тел.: (94) 458-51-15.
  6. Рус тили – Сешанба, Пайшанба Шанба кунлари соат 10.00-11.00 гача ва 15.30-17.30 гача. Нархи – 50.000 (эллик минг) сўм. Раҳбар – Сагидуллаева Хурлиман Турсынбаевна, тел.: (91) 392-17-03.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати