СЧР хизматчилари Ватанга содиқлик онтини ичишди (+фото)

Нукус гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальонининг 500 нафарга яқин хизматчилари “Ватанга қасамёд” қабул қилишди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган маросимда сўзга чиққанлар, барчани ушбу кун билан муборакбод этиб, Ватанга қасамёд ҳарбий хизматчига она юрти, унинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун, шу юрт тинчлиги, халқининг бунёдкорона меҳнати, нуроний отахонлар ва онахонларнинг фароғатию, болаларнинг беғубор кулгуси, нурли келажаги учун масъул эканлигини эслатиб туришини таъкидлади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати