Нукус гарнизонидаги 2-сонли ҳарбий шаҳарчада сайёр қабул ўтказилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Нукус ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий-маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш мақсадида Нукус гарнизонидаги 2-сонли ҳарбий шаҳарчада сайёр қабул ўтаказилди.

Сайёр қабул давомида Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Фахриддин Бегашев ҳамда ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосарлари бугунги кунда раҳбарлар халқ манфаатини ўйлаб хизмат қилаётгани, халқ дардини эшитиб, уларнинг муаммоларини ўрганаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларни эътирофлади.

Тадбир давомида ҳарбий округ бошқарув аппарати, ҳарбий прокуратура органлари вакиллари, Нукус уй-жойдан фойдаланиш ҳудудий қисми ҳамда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари аҳоли муаммоларини ўрганиб чиқишди. Муаммоли саволларнинг ечими бўйича алоҳида режа тузилиб, уларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳарбий шаҳарчада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилаётгани назоратдан ўтказилди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати